нусха
билан улашинг
1. Бир турдаги нарсалар ҳақида тасаввур берадиган намуна.
-
Молларнинг нусхалари.
-
Улар буни [албомни] варақлаб, керакли газламаларнинг парча-пурча нусхаларини кўриб, (материал) танлайдилар. Ойбек, Танланган асарлар
2. Бир хил қилиб ясаш, кўчириш учун тайёрланган буюм намунаси, андаза; қолип.
-
Эндиги хатни ниҳоятда эҳтиёт билан, нусхага қараб ёздиришни кўнглидан ўтказди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Гул, нақш ва шу кабиларнинг тури; шундай гул, нақш тури билан ишланган маҳсулот.
-
Дўппининг чуст нусхаси.
-
Ягона машаққати — қизга безак моллари тайёрлаш, янги нусхалар топтириш, чеварларга тиктириш ва ҳоказодан иборат. Ойбек, Танланган асарлар
4. Босма ёки ёзма асарнинг ҳар бир донаси.
-
Китоб минг нусха босилди.
-
Тошкент-да бу китобдан фақат икки нусха бор, холос. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Чағаниён газетаси қарийб 8 минг нусхада чоп этилади. Газетадан
5. Бирор нарсанинг аслидан олинган кўчирма.
-
Баённома нусхаси. Нусха олмоқ. Нусха кўчирмоқ,.
6. с.т . Бирор салбий тоифага мансуб одам.
-
Умуман олганда, туҳматчи нусхалар йўқолиб боряпти. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
7. шева Афт, башара, ангор.
-
Нусханг қурсин. Нусхангни кўрсатма.
НУСХА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NUSXA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нусха сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар