колония
билан улашинг
1. Хорижий давлат (метрополия) ҳукмронлиги (салтанати) остидаги, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан унга қарам бўлган ҳамда махсус тартиб асосида бошқариладиган мамлакат ёки ҳудуд; мустамлака.
2. Бирор мамлакат ёки шаҳарга бошқа мамлакатдан кўчиб келиб ўрнашган муҳожирлар ва уларнинг манзилгоҳи.
-
Чор Россиясида немислар колонияси.
3. Маҳбусларнинг суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтайдиган жойи.
-
Ахлоқ тузатиш-меҳнат колонияси. Болалар колонияси. Аёллар (хотин-қизлар) колонияси.
4. биология Жинссиз кўпайишда она организмидан ажралиб кетмай, бир-бирига ёпишиб яшовчи жониворлар туркуми, тўдаси.
-
Маржонлар колонияси.
КОЛОНИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KOLONIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
колония сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар