нурсиз
билан улашинг
1. Нур бермайдиган ёки ёритилмаган; хира.
-
Ҳамиджон ойнинг нурсиз ёруғи тушиб турган деразадан кўчага қаради. Ў. Умарбеков, Чўлда бир кун
2. кўчма Қони қочган, рангпар; хира (юз, кўз ҳақида).
-
— Кунимиз қурсин, Жумагул. Сен ҳам ҳалак, мен ҳам, — дерди чол нурсиз кўзларидан оққан ёшни артиб. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Унинг [афғон чойфурушнинг] азалдан кулга ўхшаш нурсиз юзи баттар қорайиб кетгандай кўринди. А. Мухтор, Опа сингиллар
3. кўчма Бадиий жиҳатдан бўш, қизиғи йўқ, мазмунсиз.
-
Нурсиз асар.
4. кўчма Рўшноликдан йироқ, оғир.
-
Тийрак Ҳамиднинг нурсиз ҳаётини безаган бирдан-бир нарса онаси Комила опанинг сўзлаган эртаклари бўлди. Ўзбек адабиёти
НУРСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NURSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нурсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар