ёрил
билан улашинг
1. Ёрмоқ 1, 2 феълининг ўзлик ва мажҳул нисбатлари.
-
Тўнкаларни кавлаб, бир чеккадан ёрилса, талай ўтин беради [деди Мирзакаримбой]. Ойбек, Танланган асарлар
2. айнан Портламоқ.
-
Бомба ёрилди.
-
Довонда пулемётлар тариллади, снарядлар ёрилди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Яқин жойда мина ёрилиб, Аҳмедовнинг елкаси яраланди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
3. Бир неча қисмларга бўлинмоқ; тилинмоқ; синмоқ, шикастланмоқ.
-
Шиша ёрилди. Бош ёрилди.
-
Ишдан, совуқдан ёрилган қўллари қамчини базўр тутар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Умар билаги синиб, боши ёрилиб, тупроқда беҳуш ётарди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
4. кўчма Дардини айтмоқ, ҳасрат қилмоқ, очилмоқ.
-
Ҳаёт булоқ бошидаги рози дилдан кейин онасига ёрилган, йиғлаб туриб, истакларини айтган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мен унинг ёрилгиси келиб, тўлиб турганини сездим-да, ёнига чўккаладим. О. Ёқубов, Излайман
ёрил сўзи қатнашган жумлалар:
Ер ёрилмади-ю, ерга кирмади
-
Хадича буви ёнидаги хотинлар олдида ёмон ўсал бўлди, ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ўтирганлар хохолашиб кулиб юборди. Назарбой ер ёрилмади, ерга кирмади. Ойсулув
Тарс ёрилмоқ
-
Йўқ-йўқ, бобожон, ишсиз қолсам, ичим тарс ёрилгудай бўлаверади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
— Шунга ҳам дилсиёҳликми, — деди директор, — менинг ўрнимда бўлсангиз, тарс ёрилиб кетаркансиз-да. Муштум
-
Бошим тарс ёрилиб кетай деяпти [деди Саломов]. Шарқ юлдузи
ЁРИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YORIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёрил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар