ёри
билан улашинг
1. Ёруғ, равшан бўлмоқ; чароғон бўлмоқ.
-
Шам нуридан хона ичи ёриди.
-
Ўрданинг чароғчиси дарбоза яқинидаги машъала ёғочига ўт бериб, бутун ўрда ичи ёриб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ёришмоқ (тонг ҳақида.
-
Субҳ азони айтилиб, секин-секин тонг ёриб борди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ёри сўзи қатнашган жумлалар:
Ичига чироқ ёқса, ёри(ш)майди
-
— Шу чоғда ичимга чироқ ёқсалар ҳам, ёримайди-да! — деди ва кўзига жиқ ёш олди [Офтоб ойим]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Иқболхон, икки ҳафта бўлибдики, ичига чироқ ёқса, ёришмайди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
Кўзи ёриди
-
Кўзимиз ёриди: кўрдик оламни, Шунчалар жамоли бор экан ернинг. Ғ. Ғулом;
-
Аёл тун бўйи азоб чекиб, тонготарга яқин кўзи ёриди П. Турсун, Ўқитувчи
-
Аксига олиб, кампири кўзи ёриган келининикига кетган. С. Аҳмад, Лаъли Бадахшон
ЁРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YORI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёри сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар