ёрдам
билан улашинг
1. Бирор ишни бажаришда кўмаклашиш, қарашиш; кўмак, мадад.
-
— Отам ёрдамга югурган эди, қолган иккитаси отамга ёпишди, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Эртасига қўшни бригададан кетмончилар ҳам ёрдамга келишди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маънавий кўмак.
-
Абдишукур амакисининг ёрдами билан ниҳоят бир бойга мирза бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Моддий кўмак; пул, маблағ.
-
Очилнинг уйдан оладиган ёрдами катта эмас эди. П. Қодиров, Уч илдиз
4. Фойдали таъсир, наф.
-
Беморга бу дори ҳам ёрдам бермади.
ёрдам сўзи қатнашган жумлалар:
Ёрдам бермоқ (ёки қилмоқ)
-
Сафаров тез-тез луқма ташлаб, мисол қистириб, унга [Бўтабойга] ёрдам берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Янги мактабларда ўқиладиган илмлар шариатга хилоф келмас, уламолар фатво беришса, ҳар бир ота ўз боласи учун қўлидан келганча ёрдам қилади, албатта. Ойбек, Танланган асарлар
Тез ёрдам
-
Анови одам бехосдан ҳушидан кетди. Тез ёрдам чақиргандик, анчадан бери келмаяпти. Муштум
ЁРДАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YORDAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёрдам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар