ёқут
билан улашинг
1. от Турли рангда товланадиган тиниқ қимматбаҳо минерал.
-
Ёқут кўзли ол-тин узук.
-
[Навоий:] Аниқ, тож гарчи ёқут, гарчи зардур, Халойиқ бошига битган зарар-дур. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
2. сифатдош Қизил, ёқутдай қизил.
-
[Одилбиканинг] Сарв қомати, ой каби юзи, қора қалам қоши, шаҳло кўзлари, юпқа ёқут лаблари ҳар бир кишини ўзига беихтиёр жалб қиларди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Бир туп жайдари қизил олма мевасининг мўллигидан ҳовузга энгашиб тушган; ҳовуз сувида бир қанча қизил олма ёқутдай товланиб, жимиллаб сузади. Ойбек, Танланган асарлар
ёқут сўзи қатнашган жумлалар:
Ёқути занжорий
Ёқути зулмоний
Ёқути райҳоний
1. Россиянинг Саха Республикасида яшовчи туркий халқнинг русча номи.
-
Ёқут аёл.
2. Шу миллатга тегишли, оид.
-
Ёқут тили.
ЁҚУТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOQUT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёқут сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар