ёр
билан улашинг
1. Чопиб, кесиб, бўлакларга ажратмоқ, бўлмоқ.
-
Тўнка ёрмоқ.
-
Кимдир қарс-қарс ўтин ёради. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Азонда отни миниб, тоққа жўнадим. Тоғамни ўтин ёраётган ерида топдим. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
2. Кесмоқ, тилмоқ.
-
Ойи, нима қилай, сўзимга ишонмасангиз, пичоқ билан кўксимни ёриб кўрсатайми? Ойбек, Танланган асарлар
-
У қўлини бўшатган чоқдаёқ Отабек Ҳомиднинг қорнини шир эттириб ёриб юборган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Чақа қилмоқ; дарз кеткизмоқ.
-
Тухумни ёрмоқ. Кичкина тош бош ёрар. Мақол
-
Отам, ўйин қизиғида ютқазишга ютқазиб қўйиб, кейин ўзини урди, пешонасини ёрди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. -иб қўшимчали равишдош шаклида “ўтмоқ”, кирмоқ, чиқмоқ феъллари билан келиб, қаршилик, тўсиқ, ғов ва шу кабиларни енгиш маъносини ифодалайди.
-
Тўдани ёриб кирмоқ. Қуршовни ёриб чиқмоқ.
-
Миршаблар орасидан учта ёш бола ёриб ўтиб, мингбошининг кимхоб тўнига, оёғига осилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Норжон билан Элмурод у ёқдан-бу ёққа типирчилаб, олдинга ёриб ўтмоқчи бўлишди. П. Турсун, Ўқитувчи
ёр сўзи қатнашган жумлалар:
Дардини (ёки кўнглини) ёрмоқ
-
Дардлиман, дардимни кимга ёраман? Айрилиқ ўтида бағри пораман. Алпомиш
-
Аваз анча ўтириб, кўнглини ёрди: — Оға, ўн кунча бўлди, қўлимга қалам олмадим. С. Сиёев, Аваз
Димоғини ёрмоқ
-
Мурдалар ётмайди музли кўлларда, Димоғни ёрмагай бадбўй қон иси. Миртемир
-
Димоғларни ёради мурдалар иси. Ғайратий
Пих(ини) ёрган
Тилни ёради
-
Куз. Боғлар тилларанг. Узумлар тилни ёради. Ё. Шукуров, Уч савол
-
Олинглар, бирам ширин чиқдики жонивор, тилни ёради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Тиш ёрмоқ
-
— Хўп, майли, айтсам айтай, аммо ҳеч кимга тиш ёрмаслик шарти билан, — дедим мен ниҳоят рози бўлиб. Ф. Насриддинов, Тундаги воқеа
-
Бу тўғрида қўшнимизга тиш ёрган эдим, у: — Битта, яримтасини ёғламапсиз-да, — деди. Муштум
Юракни ёрмоқ
Қилни қирқ(қа) ёради
Қорнини ёрсанг, алиф чиқмайди
ЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар