ёрдамчи
билан улашинг
1. Кўмак берувчи, кўмакчи, мададкор.
-
Қиз онага ёрдамчи.
-
Очилвой шийпондан йигирма иккита фартук олиб чиқиб, ёрдамчиларга бўлиб берди. Н. Аминов, Тилло табассумлар
2. Тегишли муассаса ва ташкилотларда биринчи даражали раҳбарга қабул, иш юритиш ва бошқа ишларда кўмак берувчи шахс.
-
Раис ёрдамчиси. Ректор ёрдамчиси.
-
Боқизоданинг бир неча лекция стенограммалари катта шов-шувга сабаб бўлиб, гап унинг ишда қолиш-қолмаслигигача бориб етганда ҳам, ўша номаълум қўллар масалани кун тартибидан олиб ташлабгина қолмай, домланинг декан ёрдамчиси қилиб тайинланишига эришдилар. С. Кароматов, Олтин қум
3. Қўшимча равишда фойдаланиш, фойда олиш учун мўлжалланган; қўшимча.
-
[Ашир] Касалхонада ётиб тузалгандан кейин, лагернинг ёрдамчи хўжалигида ишлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Электр қувватини кўпайтирувчи ёрдамчи станцияни монтаж қилишда ҳам наманганлик азаматлар ишлашди. Ойдин, Ҳикоялар
ёрдамчи сўзи қатнашган жумлалар:
Ёрдамчи сўз
Ёрдамчи феъл
ЁРДАМЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YORDAMCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёрдамчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар