ҳар
билан улашинг
1. белг. олм. Шахс ёки нарсаларни, уларнинг белгиси, ҳаракати ва бошқалар жиҳатдан бўлган туридан ажратиб (яккалаб) кўрсатади, шу тарзда белгилайди.
-
Ҳар тўкисда бир айб. Мақол
-
Демак, бекор бўлмабди қурбон, Ҳар қурбонга бўлсин шарафшон! Ҳ. Олимжон
-
Ҳожи бўлса, ҳар беш дақиқада ичкари томонга қулоқ солиб тўхтар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Рўзимбой элликларни қоралаган, басавлат, ҳар билаги келисопдай полвон киши эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Фотима янги кетмон билан ер чопар, ҳар урганда, ернинг киндигини узиб оламан дерди. Т. Ашуров, Оқ от
2. Сўроқ олмошлари ва бир, нарса каби баъзи сўзлар билан бирикиб, белгилаш олмошининг умумлаштирувчи турига мансуб олмошларни ҳосил қилади.
-
Ҳар қандай тасодифнинг олдини олиш керак-да! О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Тилак тилар эл дуосида: Ҳар қайсингиз бўлинг мингга бош. Ҳ. Олимжон
-
Ёмон одам бўлсангиз, мени ҳар нима қилишингиз қўлингиздан келар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Ҳар ким ўқийверса, подани ким боқади? — деди аччиқланиб Мирзакаримбой. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳайдар ота, ҳар нима бўлса ҳам Ултармага бориб, [Асрорқулни] кўриб келай, деб йўлга чиқди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
3. Вақт, жой-макон билдирувчи баъзи сўзлар билан бирикиб, қўшма сўзлар ҳосил қилади:
-
ҳар доим, ҳар гал, ҳар сафар, ҳар замон ва бошқалар Ҳар вақт жуда эҳтиёт бўлиб муомала қилар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳар замон яқин-йироқдан гадой товуши эшитилади. А. Қаҳҳор, Бемор
-
[Гулнор] Ҳар гал кампир билан ёлғиз қоларкан, дарров қизнинг ҳолини сўрарди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сайҳонликни ўрмон ҳар ёқдан ўраб олганди. Ойбек, Қуёш қораймас
ҳар сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳар қалай
-
Аламданми ёки йигитлик ғурури устун келдими, ҳар қалай, бир нафас билан тоғорага солиб олдим. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Лунжига туширган бўлса керак. Ҳар қалай, шундан кейин Умри мени кўрганида, кўчанинг у бетига ўтиб кетадиган бўлиб қолди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Боя янгалари қош-кўзларига сурма тортиб, ёноғига сурма суртганиданми, ё шунча одам унга тикилиб ҳавасланганидан уялганигами, ҳар қалай, юзлари лов-лов ёнарди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
Ҳар ҳолда
-
Ҳар ҳолда, Тошкент аҳолиси Азизбек истибдодидан ортиқ тўйди, кимдан кўмак сўрашни ҳам билмайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳар ҳолда, бу оддий ҳол эмас. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
ҲАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар