ҳаракат
билан улашинг
1. Киши ва нарсаларнинг ёки уларнинг қисмларининг тинч ҳолатдан чиқиши: қўзғалиши, қимирлаши ва шу кабилар; тинч ҳолатга қарама-қарши ҳолат.
-
Одамларнинг кўзларида, ҳаракатларида қандайдир нотинчлик сезди Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар
-
Унинг юришлари, кифтларининг ҳаракати ниҳоятда чиройли эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бу қоронғиликда аллақандай махлуқларнинг лип-лип ҳаракати аранг кўзимга чалинарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Қудратли ғилдираклар ҳаракатидан келаётган овоз Ойбекни хаёлга чорлади. Газетадан
2. Ишни бажаришда фаолиятнинг ҳолати, бажарувчининг фаолият тарзи, йўсини.
-
Ҳали ўринларини йиғиштириб улгурмаган жангчиларнинг ҳаракатида шошқалоқлик кўринди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. Киши тана аъзоларининг маълум бир маъно, мазмунни ифодаловчи ҳаракат-ҳолати.
-
Табиб қўрбошига нимадир деди. Унинг юз ва қўл ҳаракатидан сиздан нима кетди, бир кўрайлик, деган маъно англашилиб турар эди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши
-
Улар энг ибтидоий тилга — ҳаракатлар, имолар билан фикр уқтиришга мурожаат қилдалар. Ойбек,Танланган асарлар
-
Хотин унинг ҳаракатидан ўпич бер деган маънони англади А. Қаҳҳор, Нотиқ
4. Бирор ишга киришиш, бирор нарса қилишга уриниш; интилиш, тиришиш.
-
Ўғлини ўқитиш учун қилган ҳамма ҳаракатлари бекор кетди.
-
Шерали ҳамширанинг ҳаракатини кузатаркан, юраги сиқилиб, зўрға гапирди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Муталнинг биринчи ҳаракати бўш кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аҳмаджон бир ҳаракат билан пулемёт тепкисини босди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
5. Пайида бўлиш; тараддуд.
-
Режамиз амалга ошаётганига суюниб, тўй ҳаракатига тушдик. Муштум
-
Қорининг хотини дастурхон ҳаракатида юрганида, у гап бошлади. Мирмуҳсин, Бир хум тилла
-
Яхшиси, қайин отангга узрингни айтиб, бу уйдан кетиш ҳаракатини қил. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. Хатти-ҳаракат; қилиқ.
-
Унинг бу ҳаракатлари кўпчиликни ранжитди.
-
Сирожнинг гап ва ҳаракатларидан самимият, соддалик ёғилиб турар эди. Ф. Мусажонов, Ҳури
7. Маконда бирор йўналиш бўйича бўладиган силжиш, юриш ва бошқалар
-
Кўча ҳаракати. Йўл ҳаракати қоидалари. Транспортлар ҳаракати.
8. кўчма Ўсиш, ривожланиш.
-
Жамият олға қараб ҳаракат қилар экан, ёшлар ҳам ўша бараварда ўсишлари керак. Газетадан
9. флс. Модданинг яшаш усули, унинг умумий ажралмас хусусияти, моддий дунёнинг ўзгариши ва ривожланишининг тўхтовсиз жараёни.
-
Модда доимо ҳаракатда.
-
Материянинг асосий намоён бўлиши эса ҳаракат, фазо ва вақт билан боғлангандир. Фан ва турмуш
10. Маълум мақсадга қаратилган ақлий ёки жисмоний фаолият; иш, меҳнат.
-
Ҳаракат, ҳаракатда — баракат. Мақол
-
Полвонёпда кеча-ю кундуз ҳаракат тўхтамас, юк ортилган кемалар бу кенг, сунъий анҳор орқали Амударёга борар, ундан Орол денгизига тушиб, Ғаззолига кетарди. С. Сиёев, Ёруғлик
11. кўчма Белгили мақсад кўзда тутилган ижтимоий фаолият.
-
Миллий озодлик ҳаракати. Ишчилар ҳаракати. Тажовузкорлик ҳаракати. Ядро қуролларидан воз кечиш ҳаракати.
-
Афғонистон мустақиллигини кўзловчи ёш афғонлар ҳаракати бошланади. Мирмуҳсин, Чодрали аёл
12.
ҳаракат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳаракат қилмоқ
-
У йиғлаб юбормасликка шунча ҳаракат қилса ҳам бўшади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бола тақлидчи бўлади, у ўз отасига тақлид қилишга ҳаракат қилади. С. Зуннунова, Янги директор
ҲАРАКАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HARAKAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаракат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар