илдам
билан улашинг
1. сифатдош Тез ҳаракат қиладиган; чаққон, тез.
-
Илдам йигит. Қўли суст косибдан оёғи илдам гадой яхши. Мақол
-
Карим читтак — кичкина, лекин ҳаракатлари чаққон ва илдам бўлганидан, ёшликда шундай лақаби бор эди, ҳозир кимсан — Мирзакаримбой. Ойбек, Танланган асарлар
-
Рўпарадаги кўркам уйлардан яхши кийинган, ранглари тоза, серғайрат ва илдам аёллар қўлларида идишлари билан қозон бошига қатнаб турибдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Навкар минар илдам отни. Гулнорпари
2. равиш Чаққон ва тез ҳаракат билан.
-
Фазлиддин отни илдам чиқариб, дарахтга боғлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Салим-бойвачча] Ички чўнтагидан қоғозга ўралган заҳарни олиб, титроқ қўллари билан ошга сепди ва қошиқ билан илдам аралаштирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Илдам, илдам қадам ташланглар! Ж. Шарипов, Хоразм
3. ундов сўз Чаққон, тез ҳаракатга ундашни билдиради.
-
Қани, илдамроқ, хўжайин кутяпти С. Кароматов, Олтин қум
ИЛДАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILDAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илдам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар