илдиз
билан улашинг
1. Ўсимликнинг ердан сув ва ўғит моддалар олиб берадиган ер ости қисми; томир.
-
Илдиздан кўкарган дарахт.
-
Қайрағоч, теракларнинг илдизи ер бағрига қаттиқ сингган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дарахтнинг бўйи қанча чўзилса, илдизи ҳам шунча чуқур кетиши керак. Э. Усмонов, Ёлқин
2. Тиш, соч, тирноқ кабиларнинг тери ёки эт орасида жойлашган қисми, томири.
-
Тишнинг илдизи.
-
Кампирнинг бир тутам оппоқ сочи илдизи билан юлиб олинган. Фан ва турмуш
3. кўчма Асос, негиз, манба.
-
Қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият қурилишига татбиқ этмоғимиз керак. Газетадан
-
шубҳа-хавотирларнинг илдизларини қидиришга мажбур этади. Газетадан
4. мат. Маълум бир даражага кўтарилганда, ўз-ўзига кўпайтирилганда, берилган сонни ҳосил қиладиган сон; радикал.
-
Тўққизнинг квадрат илдизи — уч. Илдизини топмоқ.
илдиз сўзи қатнашган жумлалар:
Илдиз отмоқ (ёки олмоқ, ёймоқ)
-
Бу ҳол ҳамма ёққа илдиз ёйган.
-
Олий ўқув юртларида эса ота-онанинг мансабига, ҳамёнига қараб ўқишга қабул қилиш ҳоллари илдиз отиб кетган эди. Муштум
-
Энди билсам, эҳ-ҳа, бошимиздаги шўр жуда чуқур илдиз отиб кетган экан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.;
-
Бу қишлоқ сувини бир ичган одам, тамом, шу ерда илдиз отиб кетмай иложи йўқ. Ф. Насриддинов, Олтин одамлар
Илдиз қувмоқ
Илдизи бақувват (ёки маҳкам)
-
Пошшахон савдо соҳасида ишлайдиган айрим илдизи маҳкам кишилардан таниш-билиш орттирди. Д. Нурий, Осмон устуни
Илдизига болта урмоқ
-
У [Йўлчи] зулм илдизига болта урди. Иншоолло, зулм дарахти қурийди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эскича тўйлар, исрофгарчилик айрим пайтларда оила илдизига болта урувчи сарқит экан Газетадан
Илдизини қуритмоқ (ёки қирқмоқ)
-
Маждиддин разолатининг фош этилиши, шубҳасиз, катта иш бўлди. Лекин унинг илдизлари ҳали қирқилган эмас. Ойбек, Навоий
-
Лаънати жаҳолатнинг қон томирларимизда, юрак-бағримизда заҳар сочиб ётган манфур илдизлари қирқиладиган ёруғ кунлар ҳам келармикин? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ўқ илдиз, ўқилдиз
ИЛДИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILDIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илдиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар