илгак
билан улашинг
1. Илиб, осиб қўйиш, илиб беркитиб қўйиш учун хизмат қиладиган, бир учи қайрилган металл мослама, илмоқ.
-
Тонг отишга яқин қадам товушлари эшитилиб, қалин эшикнинг темир илгаклари шақирлаб очилди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Гапимизга тағин биров халақит бермасин, деб эшикнинг илгагини солди. Назир, Ёнар дарё
2. Илиб олиш (илиб кўтариш, тортиш ва бошқалар) учун хизмат қиладиган нарса, мослама.
-
Бирдан машина мотори гуриллади. Кўтарма краннинг тўртта илгагини қотиб қолган алебастрнинг тўрт чеккасига илиб қўйишди. С. Аҳмад, Лаъли Бадахшон
-
Пўлатжон ўртадаги сепояда туриб, симга илгак солиб тортди-да, ходага маҳкам боғлаб, кейин қўйиб юборди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
3. Бирор нарсани, масалан, кийимни илиб, осиб қўйиш учун хизмат қиладиган нарса.
-
— Нега халатсиз кирдинг, болам? — дея Хосият хола бурчакдаги илгакдан оппоқ халатни олиб, Муҳиддинга кийгиза бошлади Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
4. шева Тугма, тўғноғич.
5. кўчма Бирор нарсага шама (ишора) тарзидаги сўз, гап; илмоқ.
-
Терговчи сидқидилдан айтган эди, бобо, илгак ташлаяпти, деб ишонмади. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
6. Ғаразли мақсаддаги гап, сўз, хатти-ҳаракат ва шу кабилар
-
У [Абдубилол] илгак топиб, мажлисни бузиш, ҳеч бўлмаганда, одамлар орасига шубҳа солишни ўйларди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
ИЛГАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILGAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илгак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар