илгари
билан улашинг
1. Ўтган вақтлар(да), ҳозирги вақтдан олдин; бурун.
-
Шаҳарда илгари кўнкани от сургар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Илгари жуда қулай бўлиб кўринган нарса, энди атрофлича ўйлаганда, ҳазилакам эмаслиги равшанлашди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Урганч шаҳрига илгари фақат туя карвонлари билан борилар эди. Газетадан
2. Биринчи навбатда; олдин, аввал.
-
Қўрқоқ илгари мушт кўтаради. Мақол
-
Аширбек илгари, Вафобек кейин, Оқлабди қирқ йигит берган тузимни. Юсуф ва Аҳмад
3. Олдинги ўринда; олдин(да).
-
Кетаётир Ойпари ҳамма қиздан илгари. Фольклор
-
Ҳудайчи Азизбекдан илгарироқда қўриқчиларни огоҳлантириб борар А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Олға томон; илгарига, олд томонга.
-
Ўлган, ярадор бўлганларга қарамай, қўзғолончилар катта сурон билан илгари отилиб, тошбўронни кучайтирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қудрат билан Ғуломжон ҳам бир неча одим илгари юрди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Қўрғон устида ясов тортган қаҳрамонлар қўл боғлаб, икки букилгансимон таъзим билан Азизбекни илгарига ўтказа бошладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. кўм. взф. Нарса, ҳодисанинг ўзи боғланиб келган сўз, сўз бирикмаси билдирган вақт, хатти-ҳаракат ва шу кабилардан олдинга оидлигини (шундай муносабатни) билдиради.
-
Тўйдан илгари ноғора чалмоқ. Ҳаммадан илгари эшитдим.
-
Амирга инқиёд этишдан илгари шу тўғрида жавоб берсангиз. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Бундан бир неча соат илгари қайғудан бошқа овқатни танимаган бу икки ёр энди севиниб, иштаҳа билан ея бошладилар. Ойбек, Танланган асарлар
илгари сўзи қатнашган жумлалар:
Илгари босмоқ
-
Иши ўрин олди илгари босиб, Йўлим бўлди, деди кўнгли ўсиб. Баҳром ва Гуландом
Илгари куни
-
Илгари куни кечаси чопар келгандан бошлаб кеча кечаси ҳокимнинг кўнглини олгунча ўзини қилкўприк устида сезган мингбоши, мана, эндигина эркин нафас олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Илгари сурмоқ
-
Абулвафо Хуросонда таваллуд этганлар ҳисоб-у ҳандаса соҳаларида янги илмий масалаларни илгари сурдилар ва талай рисолалар яратдилар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Биз илгари сураётган тахминлар фандаги илмий фаразлардек гап. С. Кароматов, Олтин қум
ИЛГАРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILGARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илгари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар