илгариги
билан улашинг
1. Ўтмиш вақтдаги, ўтмишга оид; аввалги, бурунги, қадимги.
-
Илгариги одамлар анча содда, раҳмдил эканини дилидан ўтказди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Яқин ўтмишдаги, нисбатан олдинги; бошдаги, дастлабки.
-
Уч дақиқали курашдан сўнг, Мутал бўшашди, илгариги кучанишларидан қолди ва бир-икки дафъа тўлғаниб, жимгина жон берди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Дарҳақиқат, Малакда илгариги чақнаш, илгариги жозиба, илгариги ҳаяжон сўнган эди. Мирмуҳсин, Йўқолган жавоҳир
-
Аваз илгаригидан баттарроқ шиддат билан давом этди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. айнан Собиқ.
-
Кейинги йилларда партия ячейкасининг котиблигига кўтарилган Абдурасул илгариги хўжайини Олахўжа ва унинг шерикларини кўпроқ ташвишга солиб қўйди. П. Турсун, Ўқитувчи
ИЛГАРИГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ILGARIGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
илгариги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар