инобат
билан улашинг
1. Ишонч; ишониш; ҳисоблаш, тушуниш.
-
Унинг ўзига ҳам, сўзига ҳам энди инобат қолмаганди. А. Ҳакимов, Илон изидан
2. Назар-эътибор.
3. Инобат (хотин-қизлар исми).
инобат сўзи қатнашган жумлалар:
Инобат қилмоқ
-
Мажлисга йиғилганлардан Юсуфбек ҳожи ва домла Солиҳбек охундлар, қушбегининг пир деб инобат қилган одамлари бўлганлиги учун бу таклифни бўйнига олди [Нормуҳаммад қушбеги]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Инобатга олмоқ
-
Ўйлаб иш қилинг. ҳукуматимиз ҳам ўша норасидаларнинг кўз ёшини инобатга олади. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Сиз тузган планда Ботировнинг картаси инобатга олинмаган, — деди Николаев Каримовга. Б. Раҳмонов, Олтин одамлар
-
Энди ўша одамларнинг гапини, хоҳласа —
-
инобатга олади, хоҳламаса — йўқ. О. Ёқубов, Ларза
Инобатга ўтмоқ
-
Усмонхўжанинг ўғли бинойидек мирза бўлиб қолибди, ёзган аризаси ҳар ерда инобатга ўтаётган эмиш, деган гаплар юриб қолди. Н. Сафаров, Оловли излар
ИНОБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
INOBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
инобат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар