жаллод
билан улашинг
1. Ўрта Осиё хонликларида: ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг бошини олувчи, ўлим жазоси ҳақидаги ҳукмни ижро этувчи одам.
-
Калла олиб ўрганиб қолган жаллод янги каллани олаётганида кўз юммаганидек, ҳоким ҳам одамларни отиб, уйларига ўт қўйиб одатланиб қолган киши совуққонлиги билан ўшқирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Жаллод мени унутмайди ҳеч, Бир гуллаган дорга осади. У. Азим, Куз
2. кўчма Каллакесар, қотил; шафқатсиз.
-
Билъакс, сиз ҳийлакор бир тулки, оғзи қон бир бўри, раҳмсиз бир жаллод, уятсиз бир йигит. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Фашист жаллод қон ичидан кўтарибди бош. Ҳ. Пўлат
ЖАЛЛОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JALLOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жаллод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар