жамоат
билан улашинг
1. Халқ, халойиқ, кўпчилик.
-
Жамоат мулки. Жамоат хўжалиги.
-
Жамоат орасида ҳар қачон хушҳол, хушчақчақ Жайноқ исмли батракни кўпчилик хотирласа керак. Н. Сафаров, Наврўз
-
Жума намозидан сўнг ташқаридаги жамоат дув этиб ўз ишига кетди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. Кўпчиликка, оммага қарашли, тегишли.
-
Зилзиладан болалар боғчалари, мактаб, кинотеатрлар, завод-фабрикалар, жамоат биноларидан қанчалари шикастланди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Йигит-қизлар сифатли ва самарали меҳнат қилиб, жамоат чорваси учун мўл озуқа тўпламоқдалар. Газетадан
жамоат сўзи қатнашган жумлалар:
Жамоат жам
-
Овқатни Комилжон келганда сузасан, жамоат жам бўлиб ичамиз. И. Раҳим, Ихлос
-
— Ўҳў, жамоат жам-қу, — деди Бувниса хола Фотима опа ва хотинларга қараб. Р. Файзий, Сен етим эмассан
ЖАМОАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JAMOAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жамоат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар