жамият
билан улашинг
1. Тарихий тараққиётнинг маълум босқичида моддий бойликлар яратишнинг муайян усуллари ва муайян ишлаб чиқариш муносабатлари билан характерланадиган ижтимоий муносабатлар мажмуи.
-
Феодал жамият.
-
Жамият олға қараб ҳаракат қилар экан, ёшлар ҳам ўша бараварида ўсишлари керак. Газетадан
2. Бирор мақсадда тузилган ихтиёрий бирлашма, ижтимоий ташкилот.
-
Пахтакор спорт жамияти. Матлубот жамияти. Кўрлар жамияти.
-
Китобсеварлар жамияти олдида катта ва масъулиятли вазифалар турибди. Газетадан
-
Олим жамиятнинг бир неча вакиллари билан Венгрияга борди. Фан ва турмуш
3. Маълум доира, давра кишилари, аҳллари.
-
— Албатта, терифуруш савдогарларга билимнинг нима ҳожати бор? Биз, албатта, у жамиятнинг кишилари эмасмиз. Бизда билим ҳаёт билан қўшилиши керак, — деди Давронов. П. Турсун, Ўқитувчи
ЖАМИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JAMIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жамият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар