жойла
билан улашинг
1. Батартиб териб, тахлаб қўймоқ; сиғдирмоқ, қўймоқ.
-
Яшикларга олма жойламоқ. Вагонларга юк жойламоқ. Китобларни токчаларга жойламоқ.
-
[Гулнор] Саноқсиз асбоблар, идишларни пала-партиш йиғиштириб, сандиқларга жойлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Солмоқ, солиб бекитиб қўймоқ.
-
Милтиққа ўқ жойламоқ.
-
Кўлдош бобо пулни пўстиннинг ич чўнтагига эҳтиётлаб жойлаб қўйди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
3. Бирор иш ёки ўқишга киргизиб қўймоқ.
-
Ўқишга жойламоқ.
-
Никанор ота уни ўғлига қўшиб, устахонага ишга жойлаб қўйди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ўша замонда ўлиб кетган холаваччасининг ўгай ўғли доктор бўлган экан, уни уришиб-уришиб, касалхонага жойлаб қўйди. А. Қаҳҳор, Тўй
ЖОЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JOYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жойла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар