жойлаш
билан улашинг
1. Ўтирмоқ; ўрнашмоқ, жой эгалламоқ; сиғмоқ.
-
Хотинлар қий-чув билан етти аравага жойлашди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Станциянинг идораси, почта ва телеграф иккита кўк вагонга жойлашган. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Эсон-омон жойлашиб олгач, овқатланиш ва бегона шаҳарни бир айланиш ниятида ташқарига чиқдим. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
2. Ер юзаси, текислик ёки фазода маълум вазият, жой олмоқ, жойланмоқ.
-
Мактаб чорраҳада жойлашган эди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Магазин мактабга қатнайдиган йўлимиз чеккасига жойлашган. Муштум
-
Катта йўл ёқасида комплекснинг маъмурий биноси жойлашган. Газетадан
3. Ўтирмоқ, чўкмоқ.
-
У [Шерзод] тарелкасини олиб, чол ўтирган столнинг бир чеккасига жойлашди-да, энди ўртадаги нонга қўл узатган эди, тўсатдан чолнинг қошиғи стол тагига тарақлаб тушди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор.
4. Кирмоқ, ўрнашмоқ.
-
Ўқишга жойлашмоқ. Ишга жойлашмоқ.
-
Мактабда домланинг тарафдорлари ҳам бор эди. Буларнинг кўплари мактабга домла воситаси билан жойлашган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
Жойламоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Олмаларни яшикларга жойлашди.
ЖОЙЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JOYLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЖОЙЛАШ сўзига берилган маънолар
жойлаш сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
жойлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing