карвон
билан улашинг
1. Узоқ жойларга юк ва одам ташувчи, изма-из борувчи ҳайвонлар, аравалар ва уларни бошқарувчи шахслар тўдаси, қатори.
-
Савдогарлар карвони. Туялар карвони. Ит ҳуради, карвон ўтади. Мақол
-
Йиллар давомида афғон ерида битган ложувард жаҳонга донг таратган, карвонлар уни машаққатли йўл юриб, узоқ Миср, Хитой ўлкаларига элтарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ўшалар [бадавийлар] не-не машаққатлар билан ҳажга келган-кетганларни талар экан. Шунинг учун ҳожилар якка-дукка юришдан қўрқиб, карвон бўлиб юришар экан М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Умуман, муайян иш, мақсад йўналишидаги транспорт воситалари тўдаси, қатори.
-
Машиналар карвони. Кемалар карвони. Пахта карвони.
-
Ҳарбий карвон ҳамма тўсиқларни янчиб, Деновдан ўтди. Шарқ юлдузи
-
Қазувчилар карвони тоққа яқинлашган сари араваларнинг ғилдираклари тош-шағалларда яна бадтар ғижирлай бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кўчма Кўчиш (юриш, учиш ва шу кабилар) ҳаракатидаги нарсалар тўдаси, қатори.
-
Кўкда оқ булут карвонлари ялқов сузса-да, қуёш ҳашамат билан чақнаб кўтарилди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Тиниқ осмонда турналар карвони арғимчоқ солиб ўтиб кетди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
4. эскирган Карвонни бошқарувчи шахс; карвонбоши.
-
Кўпчилик лозим кўрса, карвон туясини сўяр. Мақол
5. сўзлашув тили Араваларда йўловчи ёки юк, мол ташиш билан шуғулланувчи шахс; аравакаш.
-
Шоюнус карвонда етти ўғил бор. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Бу ҳафта бизга ёрдамлашасиз-да, карвон, — деди кулумсираб Тўғон ака. А. Қодирий, Улоқда
карвон сўзи қатнашган жумлалар:
Оғир карвон
КАРВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KARVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
КАРВОН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан КАРВОН сўзига берилган маънолар
карвон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
карвон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар