карвонбоши
билан улашинг
1. Савдо карвони бошлиғи, карвонга бошчилик қилувчи.
-
Савдогарлар туяларини йиғиб, юкларини ортиб, карвонбошига тайёр бўлдик, дейишибди. Эртаклар
-
Карвонбоши — чақмоқ саллали, назари совуқ одам — жуда шошарди, мешларга сув тўлатаётган туякашларни қамчиларди. Ёдгор
2. тарихий Амирга қарашли туя, от, арава ва шу кабилар турадиган саройнинг бошлиғи.
3. тарихий Юк ҳайвонлари ва араваларни кира қилиш ишларида воситачилик қилувчи даллол.
4. кўчма. Биринчи ўринда борувчи, бошида борувчи; етакчи, йўлбошчи; раҳбар.
-
Ҳосилдорликни ошириш учун битмас-туганмас имкониятлар борлигини амалда исбот этган карвонбошилардан бири ҳам шу йигит бўлди. Газетадан
КАРВОНБОШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KARVONBOSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
карвонбоши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар