Izoh.uz сайтида касал сўзининг изоҳи ва маънолари

касал

сф

1. от Организм меъёрий ҳолатини, фаолиятини бузувчи нарса; касаллик, дард.

  1. Сил касали. Рак касали. Тутқаноқ касали. Касалга чалинмоқ.

  2. [Шокир ота:] Бурунги замонларда Ибн Сино, Луқмон Ҳаким ўтган. Улар ҳар бир касалга даво топган. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Онаси ўзининг касалини ҳам унутиб, унинг бошида парвона бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  4. Ёш бўлганидан касалини ўзи сезмаса керак. Касали ўқтин-ўқтин бир кўриниш бериб қўяди. Ойбек, Танланган асарлар

2. сфт. Организмининг меъёрий ҳолати, фаолияти бузилган, касалликка йўлиққан; бетоб.

  1. Касал одам. Касал мол.

  2. Хотиржам ишласин, деб касал онасини бировнинг қўлига ташлагим келмади. С. Зуннунова, Олов

  3. Одам организмининг касал ёки шикастланган аъзоларини алмаштириш учун сунъий эҳтиёт қисмлар яратиш ғояси янгилик эмас. Фан ва турмуш

3. от Организмининг меъёрий ҳолати, фаолияти бузилган шахс, касалликка йўлиққан шахс; бемор.

  1. [Шокир ота:] Ибн Синога касалнинг жони чиқмаган бўлса, бас экан, тузатар экан. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Икки қаватли мактаб биноси шошилинч суратда фронт ёқасидан келтирилган ярадор, касаллар учун бўшатилмоқда. Р. Файзий, Сен етим эмассан

4. от кўчма Нарса ёки унинг қисмидаги носоғ, бузуқ ҳолат; носозлик, иллат.

  1. Ҳамма касал шундаки, сиз халқ кучига ишонмайсиз. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

  2. У [Эркин] машинага бир қарашдаёқ касалини топади ва давосини қилади. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар

5. от кўчма Одатга айланган иш, хатти-ҳаракат.

  1. — Саъвани яхши кўрасизми? — Отадан қолган касал бу, — кулиб жавоб берди Йўлдошев. Ёшлик

  2. Демак, ёлғончилик касалига мубтало бўлган кишини ростгўй одамнинг қони билан даволаса бўлади. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

  3. Эрининг тўсатдан қайсарлик касали тутди. Тафаккур

6. от кўчма Умуман, бирор нарса истаги, шунга иштиёқ, интилиш; дард.

  1. Ўзинг айт, агар менга шу касалингни бир оғиз билдирсанг, мен қайнатангга хат ёзмасми эдим А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Оилада ишнинг жуда ишкали — Холпошшанинг кийим-кечак касали. Муштум

касал сўзи қатнашган жумлалар:

Касалдан турмоқ (ёки бош кўтармоқ)

Касалдан фориғ бўлмоқ; тузалмоқ.
  1. Касалдан турган ҳар қандай одамда бўладиган алланечук бир руҳий енгиллик унинг ҳам қалбини қувончга тўлдирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. Ўлар яқиндагина касалдан бош кўтарган дардманд кишиларга ўхшардилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат

Чўнтак (ёки ҳамён, кисса) касал

Чўнтакда пул йўқ, пул етарли эмас; ҳамён қуруқ.
  1. Аммо Бухорода ўқимоғим учун ҳамёним касал эди. М. Муҳамаджонов, Турмуш уринишлари

  2. Қаландарга бориб нетаман? Неча кундирки, киссам касал. С. Сиёев, Ёруғлик


КАСАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KASAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
3083
Сўзнинг тескари ёзилиши
ласак
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
468

касал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

касал сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, касал сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+