касофат
билан улашинг
1. сифатдош Ёмон оқибатга олиб борадиган, бахтсизлик (зиён, заҳмат) келтирадиган.
-
Касофат иш.
-
Шира кўп касофат нарса, ғўзанинг ёш баргларига ёпишдими — уни бужмайтириб қўяди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Кайфим бор эди, ҳаммасига касофат арақ сабабчи Газетадан
2. от Ёмон оқибат, ёмон, нохуш таъсир.
-
Яхшининг — шарофати, ёмоннинг — касофати. Матал.
-
Очлик касофатидан она-бола дунёдан кетди. С. Исмоилзода, Темур
-
Мана шундай ҳилофи шаръий ишларингизнинг касофатидан бундай кунларга тушдингиз. С. Айний, Қуллар
3. Шундай белги, таъсирга эга бўлган шахс ёки нарсага нисбатан қўлланади; шахс ёки нарсани шундай белги билан қайд этади.
-
Йўқол, дейман, йўқол, наҳс! Йўқол кўзимдан, касофат! С. Зуннунова, Олов
-
Бунинг устига нўхтаси ҳам йўқ эди касофатнинг [новвоснинг]. С. Нуров, Нарвон
-
Сен замонни тушунасанми, ўйлаб қара, агар шу хом қовоқда миянг бўлса, йиғлама, касофат. Ойбек, Танланган асарлар
касофат сўзи қатнашган жумлалар:
Касофатига қолмоқ
-
Бу орада қизим шўрлик унинг касофатига қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
КАСОФАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KASOFAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
касофат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing