касса
билан улашинг
1. Пул, қимматбаҳо қоғозлар қабул қилинадиган ва сақланадиган пўлат сандиқ, қути, жой ва шу кабилар
-
Пахта плани ошса, Тўла турар кассаси. Қўшиқлар
-
База кассаси битмас-туганмас чашма эмаски, ўз-ўзидан жарақ-жарақ ақча қайнаб чиқаверса. Газетадан
2. Муассаса, корхоналарнинг пул қабул қилиш, пул бериш, билет сотиш ва шу кабилар билан шуғулланувчи бўлими.
-
Қиз ичкарига кириб кетгач, афтидан кассага пул топширгани ўтди шекилли, яна ўзимга кела бошладим. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Кинотеатр кассаси олдида ёмғирдан қочиб навбат кутаётганлар кўпайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Пул билан иш юритувчи, муомала қилувчи муассаса ёки ташкилотларнинг номи.
-
Омонат касса. Ўзаро ёрдам кассаси.
4. Қабул қилиб олинган сумма (чеклар) кўрсатилган талонлар босиб чиқариладиган (акс эттириладиган) қурилма, аппарат ва шу қурилма жойлашган хона.
5. Муассаса, корхона ва шу кабилардаги бор пул.
-
Кассани текширмоқ.
-
Сатторов кассани ҳисоблаб чиққач, товуқ фермасига ўтди. Муштум
КАССА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KASSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
касса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар