касод
билан улашинг
1. Талаб ёки харидор йўқлиги туфайли савдо-сотиқ, касб-ҳунар ва шу кабиларнинг тўхтаб қолиш, юришмаслик, товарнинг ўтмаслик ҳолати.
-
Нима қилиб зерикиб ўтирибсиз, савдо касодми? Ойбек, Болалик
-
Касб-кори касод бўлган уста Замоннинг тирикчилиги яна оғирлашиб қолди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Йигитали, магазинда КООП [кооператив] уни кўпайиб кетгач, тегирмони касод бўлиб, уйда ўтириб қолган отаси ҳозир пенсиядалигини эшитган эди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Бандайи, ёраб, Муқимийдек бўлиб хор-у касод, Суд-у савдодин қолиб, бозоридин айрилмасин. Муқумий.
2. шева Касофат, зарар.
-
Уйқунинг касоди кўпдир кишига, Бувишим, ғафлатдан кўтар бошингни! Равшан
касод сўзи қатнашган жумлалар:
Бозор касод
-
Бозор касод, мол-туёқнинг нархи пастлаб кетган. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Бозорлар касод бўлиб, ҳеч ким узангини ўз нархига ҳам сўрамай қўйди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
Касод мол
-
Шу ойда [Рамазон ойида] барча дўкондорлар то саҳаргача савдо-сотиқ қилар касод молларини кечалари пуллар эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
КАСОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KASOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
касод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар