каср
билан улашинг
1. мат. Бирликнинг қисмларидан ташкил топган сон.
-
Оддий каср. Ўнли каср. Тўғри каср. Аралаш каср. Каср сон.
2. эскирган, айнан Қолдиқ 4.
-
Ўн олтини учга бўлсак, битта каср қолади.
каср сўзи қатнашган жумлалар:
Каср қолдиқ
Ўзганинг ёки бирон нарсанинг айби, сабаби билан бўладиган ёмон таъсир, ярамас оқибат; касофат.
-
Бирнинг касри —
-
мингга, мингнинг касри — туманга. Мақол
-
Фарҳоднинг тоғ қазишини Алишер Навоий тасвирлаб байт ёзган эди, шуни келтира олмадим. Ўқимаганликнинг касри шу-да. Ойдин, Ширин келди
-
менинг касримга фалокатга йўлиқишларини истамайман. С. Кароматов, Бир томчи қон
каср сўзи қатнашган жумлалар:
Касрига қолмоқ
-
— Битта аҳмоқнинг касрига ҳамма қолади, — Васила Назаровна ўрнидан туриб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
КАСР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KASR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
каср сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар