кўнгилли
билан улашинг
1. Кўнгилга ёқадиган, хуш келадиган; ёқимли.
-
Кўнгилли манзара.
-
Бу ерда мева-чева кўп, дарахтма-дарахт тирмашиб, ёввойи узум ейишдан ҳам кўнгилли нарса борми? Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Бу сўлим масканларда шанба ва якшанба кунлари сайр-у саёҳат қилган ҳамшаҳарларимиз кўнгилли дам олади, яхши ҳордиқ чиқаради. Газетадан
2. Кишиларнинг ўз истаги, хоҳиши билан қилинган, тузилган.
-
Кўнгилли армия. Кўнгилли аскарлар.
-
Бўтабой партизан отрядига кўнгилли бўлиб ёзилди. С. Аҳмад, Ҳукм
3. от взф. Бирор ишга ёки гуруҳга ўзи истаб, ўз хоҳиши билан кирган ёки уюшган киши(лар).
-
Канал қурилишига 50 минг кўнгилли етиб келди. Ўзбекистон қўриқлари
КЎНГИЛЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘NGILLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўнгилли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар