Izoh.uz сайтида кўтарил сўзининг изоҳи ва маънолари

кўтарил

фл

1. Кўтармоқ феълининг ўзлик ва мажҳул нисбати.

  1. Парда кўтарилди. Кўнглим тоғдек кўтарилди. Беморнинг ҳарорати кўтарилди.

  2. Қирқ минг газ кўтарил, золимнинг дори! Рустамхон

2. Юқори томонга ҳаракатланмоқ.

  1. Томга кўтарилмоқ. Қирга кўтарилмоқ. Осмонга кўтарилмоқ.

  2. Каптарлар жуда баланд кўтарилиб, кўздан ғойиб бўлибдилар. Чалпак ёққан кун

  3. Зиёбек бой уйидан чиқиб, йўнғичқазорга келганда, кун аллақачон ботиб, ой терак бўйи кўтарилиб қолган эди. Н. Фозилов, Дийдор

  4. Тутун ва кукун кўкка кўтарилиб, қишлоқ ҳавосини бўғиб қўйган. И. Раҳим, Чин муҳаббат

3. Амал-вазифа жиҳатдан юқориламоқ; мансаби ошмоқ, мартабаси ортмоқ.

  1. Камлали бола экан, мана, ўз устида ишлаб, кўтарилиб кетди. Гулдаста

  2. Мурод Носирович кўтарилиб кетган бўлсалар ҳам, мактабимизга тез-тез келиб турадилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

4. Куч, даража ва шу кабилар жиҳатдан ошмоқ.

  1. Кунлар анча узайиб қолди, ҳавонинг ҳарорати кун сайин кўтарилиб, борлиқ мавжудот жонлана бошлади. Газетадан

  2. Отлар ўлчовли қадам ташлаб илгари босаркан, йигитларнинг гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасаядиган мунгли ашулалари остида мингбоши додҳонинг мияси шу фикрлар билан ташвишланарди. Чўлпон, Кеча ва кундуз

5. Айрим сўзлар билан қўлланиб, шу сўз билдирган иш-ҳаракат, ҳодисанинг юз беришини, юзага келишини билдиради.

  1. Кулги кўтарилди. Шамол кўтарилди. Шовқин кўтарилди.

  2. Бир муддат ўтар-ўтмас, даштда тўс-тўполон кўтарилди. Мирмуҳсин, Меъмор

  3. Катта жанжал кўтарилишига кўзи етиб, шай бўлиб турди. К. Яшин, Ҳамза

6. Айрим сўзлар билан бирикканда, йўқ бўлмоқ, тарқалмоқ маъносини билдиради.

  1. Ёдидан (хаёлидан) кўтарилмоқ. Барака кўтарилди.

  2. Юртдан инсоф-адолат кўтарилган. Ошек, Навоий

  3. Лекин шу кунлардан бошлаб Собирнинг хаёлидан бош муҳаррирнинг сўзлари кўтарилмай қолди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув

кўтарил сўзи қатнашган жумлалар:

Кўнгли кўтарилмоқ

Кайфияти чоғ бўлмоқ.
  1. У кечаги фароғатли дамларни яна эслади-ю, кўнгли кўтарилди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол


КЎТАРИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KO‘TARIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
13576
Сўзнинг тескари ёзилиши
лиратўк
Ҳарфлар сони
7
Кўришлар сони
35

кўтарил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
кўтарил сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кўтарил сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+