корпус
билан улашинг
1. Механизм, аппарат ва шу кабиларнинг таянчини ёки қобиғини ташкил этувчи қисми.
-
Соат корпуси. Станок корпуси.
-
Анҳор бўйида машина корпусининг баланд қадди кўринди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ўзиюрар шассининг афзаллиги шундаки, унинг корпусига пахтачиликдаги барча иш жараёнларини бажара оладиган машина ва агрегатларни ўрнатиш мумкин. Газетадан
2. Бир умумий участкадаги, бир мажмуага кирувчи бинолардан бири, алоҳида бино.
-
Ўнга яқин синфхона ва катта спорт залини ўз ичига олган янги корпус қурилиб, фойдаланишга топширилди. Газетадан
-
Тўқув ва тикув дастгоҳлари жойланадиган корпусда 500 нафарга яқин маҳаллий ишчилар меҳнат қилишади. Газетадан
3. Бир неча дивизия ёки бригададан иборат йирик ҳарбий қўшилма.
-
Фронт қўмондонлиги плацдармда армиянинг бир корпусини қолдириб, қолган икки корпуси билан жанг қилишга буйруқ берди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
32-ўқчи корпус жангчилари дарёнинг чап қирғоғида мудофаага ўтиб, окоп қазишга киришдилар. Газетадан
4. Бирор давлатдаги барча дипломатлар, консуллар.
корпус сўзи қатнашган жумлалар:
Қонун чиқарувчи корпус
-
Қонун чиқарувчи корпус раиси бўлган Шнейдер заводга солдатлар чақирди, стачка бостирилди. Янги тарих
КОРПУС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KORPUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
корпус сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар