корсон
билан улашинг
1. Ёғочдан ишланган катта товоқ.
-
Бир катта қарағай оғочнинг тагини ўйдириб олган катта корсони бор эди, кичикроқ ҳовуздай эди. Ойсулув
-
Корсонда қимиз келди. Бек бир-икки зарангни ичгандан кейин ясланиб, кўкка қараб ётиб олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Дастурхон устига бир корсон ширқовоқ қўйилган. С. Айний, Дохунда
2. Айрим мусиқа асбобларининг товушни кучайтирадиган ковак қисми, қорни.
-
Дастанг зардолидан, корсонинг арча, Бордир оҳангларинг ёқимтой анча, Куйласанг, қўлингга маҳлиё барча, Суҳбатнинг машъали бўлган, дўмбирам. Ёдгор бахши
3. шева Эгарнинг орқа қисми.
-
От белига ташлай берди чол Соқи, Корсони кумуш, қоши олтин эгарни. Хуш келди
-
Ўртоқ директор эгарда, мен эгар корсонини ушлаб ўтирибман. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
4. От туёғининг гардиш қисми.
-
Йигирма уч кеча-кундуз югуриб, Корсонидан ивиб тушди туёғи. Маликайи айёр
КОРСОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KORSON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
корсон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар