кузат
билан улашинг
1. Кетаётган киши билан хайрлашиш учун бирор ергача бирга бормоқ, бирор ергача бориб, чиқиб, хайр-хўш қилмоқ; узатмоқ.
-
Меҳмонларни вокзалгача кузатиб чиқмоқ.
-
Комил билан Бўронбек Зиёдиллани кузатиб қўйиш учун далага чиқишди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Адҳам шунча кузатиб қўяман деса ҳам, Каромат кўнмади. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ичкарида Ўзбек ойим меҳмонларни кузатиб бўлиб, Кумуш билан онасидан ҳўппак олар [гина қилар] эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Авазунимозористон четидаги йўлгача кузатиб қўйди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Билиш, аниқлаш мақсадида синчиклаб қарамоқ, кўздан кечирмоқ.
-
Қуёш тутилишини кузатмоқ.
-
Эргаш минбарнинг панжарасини бармоқлари билан қисиб, кўзлари чақнаб, халқни кузатарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Краснов, ҳарсиллаб-гурсиллаб, дарахтга чирмашди-да, теваракни кузатди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Юсуфжон Шомат қизиқнинг ўйинларини диққат билан кузатиб, ўрганади. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
3. Зимдан қараб текшириб турмоқ, таъқиб қилмоқ.
-
Уларни четроқда шжайиб кузатиб турган чойхоначи, ҳеч воқеага тушунмай, юзига фотиҳа тортди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Душман қочган жой кузатиш жойи эканлиги аниқланди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
4. Бирор нарсани (мақсадни) назарда тутмоқ; кўзда тутмоқ, кўзламоқ.
-
Агар Мусулмонқул бу ишларни бир яхши мақсадни кузатиб қилганда, золимларни ўртадан кўтариб, юртга осойиш берганда, унга ким нима дея олар эди? А. Қодирий Ўтган кунлар
-
Кейиндан маълум бўлдики, бу Боқимирзонинг бу ерга келишдан кузатган муддаосига дахлдор экан. А. Қаҳҳор, Мирзо
-
Бомбалар кузатилган мўлжалга — газандалар тўпланган жойга тушар, ҳаммаёқни ларзага келтириб ёвни қийратарди. Ж. Шарипов, Хоразм
КУЗАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUZAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кузат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар