лозим
билан улашинг
1. модал сўз Керак, зарур.
-
Унга [Унсинга] дардларини ўртоқлашувчи сирдош — қайғудош лозим эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хўжалигимизда одам сероб, лозим бўлса, янги хўжаликка отланамиз. Ўзбекистон қўриқлари
-
Нарзи севган қизининг номини унинг номи билан бир қатори қўйишнинг лозими қолмади. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Ҳаракат номи шаклидаги феълга бирикиб, шу феълдан англашилган ҳаракатнинг бажарилиши талаб этилишини, кераклигини билдиради.
-
Айтиш лозим. Кечириш лозим.
-
Бўғоз қуёнларни ҳомиладорлик даврида ўз вақтида сифатли озуқа ва тоза сув бериб парвариш қилиш лозим. Фан ва турмуш
-
[Таржимон] Бадиий асар ёки ҳужжатни бир тилдан иккинчи тилга таржима қилмоқчи бўлса, у аввало ўша оригиналнинг том маъносини чуқур билмоғи лозим. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
лозим сўзи қатнашган жумлалар:
Лозим топмоқ (ёки кўрмоқ)
-
Табиб ҳам Меъморнинг оғир мусибат билан Бухорога кетаётганини маълум қилишни лозим топмади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Осонгина қўлга киритилган ўлжадан ҳаволанган душманлар ўқ отишни лозим кўрмади. Газетадан
-
Сидиқжон бостирманинг орқасига ўтиб, яктак, лозим билан чориқни кийди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Барат полвон кавушини ечди лозимини ҳимарди ва Шайтон полвон белидаги белбоғни олиб боғлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Нуриой, ойингиздан тўрт газгина чит олиб берасиз Лозим қилиб кияман, унутманг. Ойбек, Танланган асарлар
-
Почасига жияк тикилган лозими товонигача тушиб турибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ЛОЗИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LOZIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лозим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар