маҳсул
билан улашинг
1. Иш, фаолият, меҳнат самараси, меваси.
-
Ижодий меҳнатнинг маҳсули.
-
У кўтаринки кайфиятда эди, кечаги, бугунги иш маҳсулидан хурсанд. М. Хайруллаев, Кўнгил
2. айнан Маҳсулот.
-
Оғир саноат маҳсули.
-
Пахта бизнинг ғалабамизни белгилаб берувчи асосий маҳсулимиздир. Газетадан
3. Ҳосил, унум.
-
Ер ҳам тирик жон. Инсондек нафас олади, озиқланади, ниҳоят, маҳсул беради. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Деҳқон осмонга қараб, яхши ҳаводан қувонса, ерга қараб, мўл маҳсулидан суюнади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
4. кўчма Бирор нарсадан юзага келган нарса; натижа.
-
Йигиталининг рангига бир оз заҳиллик урибди. Бу муттасил давом этиб келаётган уйқусизлик, ададсиз изтиробларнинг маҳсули, албатта. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Хулоса шу: эҳтирос йўқ, бу эзмалик, бепарволик маҳсули. Муштум
МАҲСУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAHSUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маҳсул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар