маҳрам
билан улашинг
1. тарихий Бухоро ва Хива хонлигида: сарой амалдорларининг ёзишма ишларини бошқарган лавозимли киши ва унинг мансаби.
-
Карвонбоши амир ҳақига узун дуо қилгандан кейин ёнини очиб, маҳрамга йигирма танга хизматона берди. С. Айний, Қуллар
2. эскирган Ишончли хизматкор, чўри.
-
Маҳрамлар пиёлаларда май келтирадилар. Ёшлик
3. эскирган Сирдош дўст, ҳамдам.
-
Ҳасанали Отабекка маҳрам бўлишга лойиқ бир меҳри-бонликка эга бўлганликдан бек билан очиқ сўзлашиш фикрига келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Энг яқин ўртоғи Зебихон бўлиб қолди. Иккаласи сирдош, маҳрам. Чўлпон, Кеча ва кундуз
4. дин. Шариатга кўра, аёл киши юзи очиқ ҳолда кўришиши мумкин бўлган, аммо никоҳ нораво бўлган яқин эркак қариндош (аёлнинг отаси, ўғиллари, ака-ука, амаки, бува, тоға, қайнотаси); зид. номаҳрам.
5. сифатдош Ман қилинган, тақиқланган; бошқалардан сир тутиладиган, махфий; ножоиз.
-
Келинг энди, бирпас тотув бўлиб, маҳрам гаплардан гапиришиб, кўнгилдаги кудуратлар-ни ёзайлик. Ҳамза, Бой ила хизматчи
6. этн. Айн. бачча.
-
Аввал уни [Мамараимни] муллаваччалар судради, кейин имонсиз мударрис ўзига маҳрам қилиб олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
МАҲРАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAHRAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маҳрам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар