маҳрум
билан улашинг
Муяссар, баҳраманд ёки эга бўлиш, фойдаланиш учун имкони, ҳуқуқи бўлмаган; бебаҳра, бенасиб.
-
Севгисиз юрган дугоналари кўзига ғалати, ҳаётнинг энг зарур ва олижаноб нарсасидан маҳрум кишилардек бўлиб кўринарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Аслида эса улар энг муҳим нарсадан —
-
ота-она меҳридан маҳрум. Шарқ юлдузи
маҳрум сўзи қатнашган жумлалар:
Маҳрум бўлмоқ
-
Имтиёзлардан маҳрум бўлмоқ. Мол-мулкидан маҳрум бўлмоқ.
-
Фотима уч-тўрт ёшларидаёқ ота-онасидан маҳрум бўлиб, амакисининг қўлида қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
Маҳрум қилмоқ (ёки этмоқ)
-
У ўзини катта имтиёзлардан маҳрум қилган янги тузумга қарши курашмай туролмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Она меҳрига ҳам қонмади. Бевақт ажал уни бу бахтдан маҳрум этди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
МАҲРУМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAHRUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маҳрум сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар