масхара
билан улашинг
Камситувчи, кулги қилувчи гап-сўз, хатти-ҳаракат; мазах, эрмак, кулги.
-
Бу сўзлар қўрбошига масхара бўлиб туюлди. У оғзидан кўпиклар сочди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши.
-
Фотима масхара ва мазахларга чидай олмади, титраб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
масхара сўзи қатнашган жумлалар:
Масхара қилмоқ
-
Ашур мени масхара қилаётганини сезиб, оёқ-қўлим бўшашиб кетди. П. Қодиров, Уч илдиз
сўзлашув тили Қизиқ гап-сўз ва ҳаракатлар билан одамларни кулдирувчи; қизиқчи, масхарабоз.
-
Тўла масхара анъаналарини ўғли Мулла гадой, шогирди Сафар масхара Абдуллаев давом эттирди. ЎзМE
-
Бухоро анъанавий театрида Зариф, Тўла, Мизроб, Эргаш исмли масхаралар шуҳрат қозонган. ЎзМE
МАСХАРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MASXARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
масхара сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар