мерос
билан улашинг
1. Марҳумдан ворисларга қолган мулк.
-
Отадан қолган мерос.
-
Хотинимга тегадиган меросдан мани қуруқ қилишга уринишади улар. Лекин бўш келмайман. Ойбек, Танланган асарлар
2. ҳуқуқ Мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар эгаси вафот этиши билан уларнинг бошқа шахс ихтиёрига ўтиши.
3. Ўтганлардан қолган, ўтган нарса, одат ва шу кабилар
-
Ҳужайрамнинг ҳар бўлагида Аждодлардан мерос қоним бор. А. Мухтор
-
Ҳамма қизлар эрга тегиш олдида бир-бир йиғлаб олади-ку, Биби Фотимадан қолган мерос-ку. Ойбек, Танланган асарлар
4. Аждодлардан авлодларга қолган илмий, адабий, маданий бойлик.
-
боболаримиз қолдириб кетган мерос ва ёдгорликлар билан яқиндан таниш бўлмай туриб, келажагимизни била олмаймиз. Н. Сафаров, Оловли излар
МЕРОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEROS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мерос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар