мўл
билан улашинг
1. Етарли даражада кўп; сероб.
-
Мўл ҳосил.
-
Дарахтлар пакана, меваси мўл ва йирик. Ойбек, Танланган асарлар
-
Деҳқон осмонга қараб, яхши ҳаводан қувонса, ерга қараб, мўл маҳсулидан суюнади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
атрофдаги далалар тоза, озуқа мўл. С. Нуров, Карвон
2. ч. к. билан) (Ортиқ, зиёд, кўп.
-
[Мирзакаримбой:] Бу ер чакалак эди. Утган йил ҳаммасини кесиб олдик Ёни-вери билан қўшилиб, бир танобдан мўл ер қўлга кирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бахтимизга бир бурчакда, эски охурнинг ёнидаги қозиқда бир қулочдан мўлроқ арқон боғланиб ётар эди. Ғ. Ғулом, Шум бола.
3. камқўлл . Тўкин, бекаму кўст, фаровон.
-
Давлатимиз мўл бўлар, Омборлар донга тўлар. Пахтамиз тўлиб ошар, Ҳосил дарёдек тошар. Қ. Муҳаммадий.
-
Меҳмон учун обрўйим, Усиз ўтмайди тўйим. Мўлдир рўзғорим —уйим, Сурайлик даврон, палов. Муштум
МЎЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MO‘L сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мўл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар