нарса
билан улашинг
1. Ҳар қандай моддий мавжудот; предмет.
-
Йўлдошнинг кўзи комиссарнинг тўшидаги тангадек қора нарсага тушди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Хотиннинг бериб кетган нарсаси уч-тўрт букланган бир қоғоз эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ҳаёт, тирикчилик учун зарур ҳар қандай ашё, буюм, маҳсулот.
-
Ош — яхши нарса.
-
Мана сизда нарса бор экан, сотибсиз, бизда бир парча ердан бошқа кўзга илинарли ҳеч нарса йўқ эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Чарос коридорда тескари қараб турар, қўлида газетага ўралган патнисга ўхшаш нарса бор эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Умуман, ҳар қандай ҳодиса (гап, сўз, ўйин, кулги, иш, воқеа, ҳодиса ва шу кабилар).
-
Барот полвон дунёда икки нарсани яхши кўрар эди. Биринчиси — кураш, иккинчиси — ашула. М. Исмоилий, Фарғона т.о
-
Бегимхон хатни қайта-қайта ўқиди. Гўё хатда ҳамма нарса ёзилган. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. с.т. Одам ва умуман жонли мавжудот ёки уларнинг сифатини билдирувчи сўзлар билан қўлланиб, уларнинг шу сўзлар ифодалаган тоифага мансублигини ифодалайди.
-
Сен ёш нарса, қолавер, мен кетай, эртага азон билан колхозга чиқиб кетаман. Ойдин, Фонар тагида
-
Ўрис амалдорга тегажаклик қилишни унга ким қўйибди? Камбағал нарса чориғини судраб, тинч юрса бўлмасмиди?! Ойбек, Танланган асарлар
нарса сўзи қатнашган жумлалар:
Бир нарса
-
Кумушбиби хомуш эди. Бир нарса тўғрисида ўйлармиди ёки бош оғриғи кучлимиди, ҳар ҳолда, намозшомгул каби ёпиқ эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.
Бир нарса бўлдими?
-
Сизга бир нарса бўлдими?
Ҳеч нарса эмас
-
Унга қараганда бу ҳеч нарса эмас;
-
Бу менга ҳеч нарса эмас.
НАРСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NARSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нарса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар