наряд
билан улашинг
1. Бирор ишни бажариш учун бериладиган ёзма ёки оғзаки фармойиш ёки буйруқ.
-
Наряд ёзиб бермоқ. Нарядга мувофиқ ҳақ тўламоқ.
2. Бирор нарса олиш ёки топшириш учун ёзиб берилган ҳужжат.
-
Складдан наряд билан мол олмоқ.
-
Полвон отам билан икковимиз колхоз дўконига наряди йўқ уч машина қовун оширган эмишмиз, туҳмат. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
3. ҳарб. Ҳарбий хизматчилар бажарадиган ёки бажараётган топшириқ, вазифа.
-
Нарядда турмоқ.
-
Интизомсиз жангчига, интизомни бузгани учун, навбатдан ташқари икки наряд бериш керак бўлади. Н. Сафаров, Оловли излар
-
— Наряддагилардан бошқаларга дам берилсин, — деди Юрев, тепалик гарнизонини айланиб чиққандан кейин. И. Раҳим, Чин муҳаббат.
4. ҳарб. Махсус хизмат вазифаларини бажарувчи ёки бажараётган ҳарбий хизматчилар гуруҳи.
-
Соқчилар наряди,
-
Паровоз тумшуғига иккита пулемёт ўрнатиб, саккиз кишилик наряд юборилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
НАРЯД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NARYAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
наряд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар