насиба
билан улашинг
1. Кишининг тақдиран буюрилган ўз ҳиссаси, улуши.
-
Ишимдан хурсандман. Энди битта-яримта насибаси қўшилган хотин чиқиб қолса, уйлансам, деган ўйим ҳам йўқ эмас. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Юртим, сенда экан насибам тугал, Сен ўзинг масканим, сен ўзинг шоним. А. Орипов, Йиллар армони
2. Умуман, ҳисса, улуш; ризқ.
-
Бу — сенинг насибанг.
-
Йўлчи бир сўмга ўзи нон-чой ичди-да, оч қорнини бир қадар овутди, қолганини Унсиннинг насибаси, деб белбоққа тугди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Насиба (хотин-қизлар исми).
НАСИБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NASIBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
насиба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар