насия
билан улашинг
1. Нақд пулсиз, пулини кейин тўлаш шарти билан бўлган ёки бўладиган савдо муомаласи; кредит.
-
Молни насияга олмоқ. Насияга сотмоқ.
-
[Мирзакаримбой:] нақд пулга мол чаққон бўлган замонда сиз анча молни насияга сотибсиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жаҳон ота аллакимнинг боқиб қўйган қўзисини насияга олиб келди. Р. Раҳмонов, Чангалзордаги шарпа
2. Шундай савдо муомаласига мувофиқ тўланадиган пул, қарз.
-
Энди гап шу: оёқни қаттиқ тиранг. Қозоқлардан насияни тезроқ ундиринг, дурустми? Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма с. т. Дарҳол бажарилмайдиган, қилинмайдиган, берилмайдиган.
-
Бу ваъдаларингиз ҳаммаси насия.
-
Кириб тарвузни қўлига бераман-у, салом-аликни насия қилиб, қуён бўламан. С. Аҳмад, Сайланма
4.
насия сўзи қатнашган жумлалар:
Насия савдо
-
[Мирзакарим Мастурага:] Кел, насия савдони қўй, нақддан гапиравер! Ҳамза, Танланган асарлар
НАСИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NASIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
насия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар
Янги сўзлар
- батл
- фикрлаш занжири (Chain of Thought)
- Сунъий интеллект код агентлари (AI Code Agents)
- сарбадор
- бир томонламалик (Bias)
- промосайт