насл
билан улашинг
1. Бир авлод-аждодга мансуб кишилар уруғи, уларнинг келиб чиқиши, зоти, насаби, таги-тахти.
-
Наслини суриштирмоқ. Наслдан наслга ўтмоқ. Қазисан-қартасан, асли наслингга тортасан. Мақол
-
Ал-Беруний, Ал-Хоразмий Ал-Фороб авлодидан, Асли насли балки ўзлуқ, Балки тархон, ўзбегим. Э. Воҳидов, Муҳаббат.
2. Келажак авлод, зурриёт.
-
Нимани мерос қилиб қолдирайин наслимга. С. Акбарий, Меҳригиё
-
Баҳодир насли ҳам бўлгай баҳодир. На мушкул бўлса, ҳал қилмоққа қодир. Ҳабибий
3. биология Маълум белги-хусусиятларга эга, бир турга мансуб ўсимликлар, бир зотга мансуб ҳайвонлар гуруҳи; уруғ, зот.
-
Ҳайвонларни дурагайлаб, янги насл олиш.
-
Биз от наслини тузатишда ҳам ҳали бир иш қилмадик. А. Қодирий, Обид кетмон
НАСЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NASL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
насл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар