ўктам
билан улашинг
1. Бошқаларга ўз таъсирини, сўзини ўтказадиган; шижоатли, ўткир.
-
Маҳалланинг ўктам йигити.
-
Ўрмон полвон, Бозор амин, Ҳайит амин ва бошқа ўктамроқ одамлар миршаб билан бирга даҳлизга қараб югурдилар. С. Айний, Қуллар
-
Шакарнинг димоғи баланд, айтгани айтган, дегани деган тенгқурлари ичида ўктам бўлиб, башанг кийиниб юрарди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
2. Ҳиммати улуғ, олийжаноб, ҳотам, сахий.
-
Бўрихўжа уйида ҳам ўктам: синглисига дашном беришдан ўзини тиярди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
Ўша барно йигит — ўктам бир аскар Юртини асрайди ёмон кўзлардан. Б. Бойқобилов.
3. кўчма Ёқимли, хуш ифодали.
-
Энди унинг ўктам гаплари, қисқа, муайян буйруқларидан мамнун эди. О. Ёқубов, Ларза
-
Авазнинг қадди расо, бир мўйи қилт этмай, тахт томонга ўктам боқиб турарди. С. Сиёев, Аваз
4. Ўктам (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
ЎКТАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘KTAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўктам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар