ўлан
билан улашинг
айнан Ўт ИИ.
-
Кўм-кўк ўланлар ва уларнинг орасидан илон изи бўлиб, қуёшнинг нурида кумуш тасмадай ярқираб турган ариқ ва ариқчалар кўриниб туради. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Енгилгина эсган шамол димоққа турли ўлан исларини келтириб урар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Халқ оғзаки ижодида, одатда тўй, гап-гаштак ва шу кабиларда ижро этиладиган ашула, қўшиқ.
-
Ўлан айтмоқ.
-
Қора-қора қўзилар Қўйни бошлар, ёр-ёр. Қалам қошли янгалар Ўлан бошлар, ёр-ёр. М. Алавия.
-
Шўх-шўх парвоз этар ўлан овози, Бахшининг қўбизи, созанда сози. С. Жўра
-
Тенгдошлар қўшиғи — дўстлик ўлани Қуёш йўлларида кетсин жаранглаб. С. Акбарий.
ЎЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘LAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар