ўрмала
билан улашинг
1. Юрмоқ (ҳашаротлар ҳақида).
-
Қўнғиз ўрмалайди. Қирқоёқ ўрмалаб кетмоқда. Даҳадан турган қуртлар барг қидириб ўрмаламоқда.
-
Адирда бир чумоли Ўрмаласа, у бобо. Қ. Муҳаммадий.
2. Худди шундай юриш қилмоқ, судралиб юрмоқ; эмакламоқ.
-
Танклар далага ёйилиб, ўт пишқириб, ҳар ёқдан ўрмалаб келарди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Бектемир душман мудофаасига яқин жойдан ўрмалаб келган бир танкистнинг бетига қарашга ботина олмади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Узоқдаги адирнинг ёнбағрида бир нима ўрмалаб келяпти. О. Ёқубов, Излайман
3. Юқорига томон тирмашмоқ, ёпишиб чиқмоқ, кўтарилмоқ.
-
Элмурод қалбига милтиқ товушлари билан кираётган қувонч таъсиридан ҳовлиқиб, том устига ўрмалади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Болалар] Гоҳ тик қояга ўрмалар, гоҳ илон изи бўлиб кетган сўқмоқдан пастликка — дарага тизилишиб тушиб боришарди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
4. Милдираб оқмоқ, жилдираб ўтмоқ (сув, томчи ҳақида).
-
Тагидан сув ўрмалаган ҳар туп ғўза тирилмоқда. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ота чуқур тин олди. Ич-ичига ботиб кетган кўзларидан ёш ўрмалайди. А. Қуронбоев, Ориятсиз ўғил
ЎРМАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RMALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўрмала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар