ўрнаш
билан улашинг
1. Бирон ўринни ёки жойни эгалламоқ, эгаллаб ўтирмоқ, ўринлашмоқ.
-
У креслога қулай ўрнашиб олди. Ўрнашиб ўтиринг. Жой нотекис бўлгани учун стол ўрнашмади.
-
Ҳалиги шох арқоннинг орасига бутоқ-мутоқлари билан кириб, маҳкам ўрнашиб олибди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Сидиқжон эгарга яхшироқ ўрнашиб, отнинг жиловини силкиди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Бир жой, ўринда мавжуд бўлмоқ, унда жой олмоқ.
-
Кўзларига ўрнашган, сингишган ғам кетмаган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Бирор жойни ишғол қилмоқ, бирор жойда яшамоқ; ҳаёт кечирмоқ, турмоқ.
-
Ётоққа ўрнашмоқ. Квартирага ўрнашмоқ. У шаҳарга ўрнашиб қолди.
-
Янги ерларга жасур ёшлар кўчиб боришиб, ўрнашиб қолмоқдалар. Газетадан
-
Душман муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган станцияда жуда маҳкам ўрнашган ва ҳар қандай қурбон бадалига бўлса-да, уни қўлдан чиқармасликка тиришарди. Ойбек, Қуёш қораймас
4. Бирор иш-фаолият, лавозим ва шу кабиларда ўрин эгалламоқ, унда муқим бўлмоқ.
-
Директорликка ўрнашмоқ. Институтга ўрнашмоқ.
-
У
-
вилоят газетасига масъул котиб бўлиб ўрнашди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Аммо Холмирзаев ҳеч ерда муқим ўрнашолмади. Муштум
5. кўчма Эс, хаёл ва шу кабиларда жой эгалламоқ.
-
Бу лавҳанинг ҳаммаси унинг хаёлига қаттиқ ўрнашиб қолган эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
майин товуши, нуқрадек совуқ ва ясамароқ жилмайиши хотирамга ўрнашиб қолди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
-
Бақиргандан кўра, мароми билан секинроқ қилинган таъна қулоққа яхшироқ киради, зеҳнга яхшироқ ўрнашади. Газетадан
ЎРНАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RNASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўрнаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар